Президент ташаббуси билан Комилжон Отаниёзовга ҳайкал ўрнатилади
Хоразмда Комилжон Отаниёзов номли замонавий ижод маркази яратиш режалаштирилган
Хоразмда Комилжон Отаниёзов номли замонавий ижод маркази яратиш режалаштирилган. Ушбу марказда қобилиятли ёшлар адабиёт, кино ва фотография санъати сирларини ўрганиш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Бу йил Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзовнинг 100 йиллик юбилейи нишонланади. Ушбу ташаббус Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига уюштирган сафари давомида киритилди, podrobno.uz хабарига асосан. Ушбу тадбир доирасида Комилжон Отаниёзов номи билан аталган замонавий ижод маркази яратиш ва марказ ҳудудида ҳофиз ҳайкали ўрнатилиши режааштирилган. Ижод марказида қобилиятли ёшлар адабиёт, кино ва фотография санъати сирларини ўрганиш билан шуғулланади. Хоразмлик шоир Омон Матжон Комилжон Отаниёзовнинг Ўзбекистон қўшиқчилик санъатига қўшган ҳиссасини Алишер Навоийнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни билан тенглаштирган эди. Лекин дунёдаги кўплаб мухлислари учун Комилжон Отаниёзовнинг ижоди билан тенглаштирадиган нарсанинг ўзи йўқ бўлса керак. Ҳаммага маълумки, ҳофиз ижоди бировга ёқиши ёки ёқмаслиги мумкин. Ҳамманинг диди ҳар хил. Лекин Комилжон Отаниёзовнинг "Ҳай омона, омон", “Баригал” ёки "Лазги"сини эшитган ҳеч бир киши бефарқ қолмаган. Шунингдек ҳофиз овоз кучайтирувчи аппаратура бузилиб қолганда ўз овозида катта концертлар олиб боргани ҳам маълум.Read more: http://sputniknews-uz.com/culture/20170129/4699694/Komiljon-otaniyozovga-haykal-ornatiladi.html