Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 40 тийинга ошди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i1444-Ўзбекистонда_долларнинг_расмий_курси_5_сўм_40_тийинга_ошди
Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллари қийматини 2969 сўм 43 тийин этиб белгилади.
(last modified 2018-08-22T13:17:04+00:00 )
август 02, 2016 06:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 40 тийинга ошди
    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 40 тийинга ошди

Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллари қийматини 2969 сўм 43 тийин этиб белгилади.

Дарё сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 2 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2969 сўм 43 тийин этиб белгиланди. Бу 26 июлдаги курсга нисбатан 5 сўм 40 тийинга кўп.

2 августдан эътиборан 1 евро қиймати 3302 сўм 01 тийин (26 июлдаги курсга нисбатан 10 сўм 64 тийин қиммат), 1 Хитой юани 447 сўм 68 тийин (26 июлдаги курсга нисбатан 3 сўм 81 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 44 сўм 29 тийин (26 июлдаги курсга нисбатан 1 сўм 57 тийин арзон) этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.