Ички ишлар тизимидаги 3 нафар юқори мартабали полковник ишдан олинди
(last modified Sat, 11 Feb 2017 08:43:03 GMT )
феврал 11, 2017 13:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Кун.ўз сайтига кўра, йиғилишда ўз иш фаолиятида жиддий хато ва нуқсонларга йўл қўйгани учун Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Бобожонов ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азиз Бобохўжаев эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилди ҳамда ишдан олинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Бироз аввалроқ ИИВ Транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Рамзиддин Ғаффоров ишдан кетгани ҳақида хабар бергандик.

Уларнинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча номаълум.