Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув имзолайди
(last modified Thu, 16 Feb 2017 08:22:06 GMT )
феврал 16, 2017 13:22 Asia/Tashkent
  • Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат
    Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат

Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни ташкиллаштириш ва ишга ёллаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 фев — РИА Новости. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новости меҳнат вазирлиги вакилига асосланиб.

"Апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолаш режалаштирилмоқда, ҳозирда матнларни мувофиқлаштириш жараёни кетмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.Хусусан, Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни ташкиллаштириш ва ишга ёллаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда. Иккинчи келишувда эса икки мамлакатнинг миграция соҳасидаги ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлиги кўзда тутилади. Меҳнат вазирлиги вакилининг айтишича, ҳужжатлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ёрлиқ