Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият ўзгармаган
(last modified Wed, 22 Feb 2017 17:05:25 GMT )
феврал 22, 2017 22:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият ўзгармаган

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият ўзгармаган

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот ва Халқаро амнистия ташкилоти бугун 22 феврал чоршанба куни Ўзбекистон халқининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақидаги ўзининг йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият ўзгармагани ва ҳозирга қадар ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмагани қайд этилган. Сa-news ахборот агентлигининг маълум қилишича, инсон ҳуқуқлари бузиладиган мамлакатларда инсон ҳуқуқларини кузатиб борадиган халқаро фаолларнинг ижтимоий сўровларига кўра, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятда ҳеч қандай ўзгаришлар содир бўлмаган. Ушбу ҳисоботда келишича, Ўзбекистонда таҳдид ва қўрқув ҳисси ҳанузгача давом этмоқда. Ушбу давлатнинг қамоқхоналарида маҳбусларни қийноққа солиш ҳолатлари илгаригидек учраб туради. Оммавий ахборот воситаларида ва бошқа ижтимоий соҳаларда чекловлар ўрнатилган, сўз эркинлиги поймол этилган.