ЖССТ Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда
(last modified Fri, 03 Mar 2017 13:37:37 GMT )
март 03, 2017 18:37 Asia/Tashkent
  • ЖССТ Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенc

Жаҳон соғлиқни сақлаш такшилоти (ЖССТ)нинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида кенг қамровли миллий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, стратегик ҳаракатлар режаларини тузишдан иборат. Бу ҳақида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс маълум қилди. 

Лиан Куппенс 2017 йилда ЖССТ Ўзбекистон билан миллий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга доир 2017-2021 йиллар бўйича Миллий стратегик режани амалга оширишга оид ишларни қуйидаги уч йўналиш асосида давом эттиришини маълум қилди:

1.  ОИВ/ОИТС, сил ва шу каби юқумли касалликлар;

2.  Юқумсиз касалликларнинг хавф омиллари ва руҳий саломатлик;

3.  Соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал таҳдидларга жавоб, жумладан аксилмикроб препаратларга нисбатан барқарорлик назорати.