Ўзбекистондан Хитойга борадиган газ қувурининг қурилиш ишлари тўхтатилди
(last modified Sun, 05 Mar 2017 13:31:07 GMT )
март 05, 2017 18:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан Хитойга борадиган газ қувурининг қурилиш ишлари тўхтатилди

Ўзбекистондан Хитойга борадиган газ қувурининг қурилиш ишлари номаълум муддатга тўхтатилди

Марказий Осиё ва Хитой лойиҳаси асосида тортилаётган газ қувурининг тўртинчи линияси Ўзбекистонда номаълум муддатга тўхтатилди. Форс ахборот агентлигининг Тошкентдан "Ист Тайм ру" агентлигига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Ўзбекнефтгаз миллий ширкати ва Хитойнинг нефтгаз миллий компанияси Ўзбекистондан ўтадиган "Марказий Осиё ва Хитой" деб номланган тўртинчи газ қувурининг қурилиш ишлари номаълум муддатга тўхтатилди. Хитой нефт газ ширкати раисларининг бири томонидан тарқатилган хабарга кўра, режага асосан ушбу газ қувурининг қурилиш ишлари жорий йилнинг май-апрел ойларида бошланиши кўзда тутилган эди. Лекин ишнинг давом этиши тўхтаб қолган. Унинг қўшимча қилишича, икки томоннинг келишувига биноан, ушбу лойиҳанинг қурилиш ишлари кейинга қолдирилган бўлиб, бироқ айни пайтда мазкур лойиҳанинг ижро этилиши кўриб чиқилмоқда.