март 08, 2017 14:06 Asia/Tashkent
  • Кўргазма залида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган
    Кўргазма залида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган

Кўргазма залида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 170 турдаги маҳсулотлар, жумладан, 51 номдаги қурилиш материаллари, 48 номдаги санитария техникаси, 66 номда кабел-ўтказгичлар ва маиший буюмлар тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонасида "Савдо карвони: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" номидаги доимий фаолият юритувчи кўргазма залининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда. Маросим Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раҳбарлигидаги делегациянинг Покистонга ташрифи доирасида ўтказилди.

Кўргазма залида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 170 турдаги маҳсулотлар, жумладан, 51 номдаги қурилиш материаллари, 48 номдаги санитария техникаси, 66 номда кабел-ўтказгичлар ва маиший буюмлар тақдим этилди.Ўзбекистон маҳсулотларининг намойиш этилган намуналари покистонликларда катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, Bahria Town қурилиш компанияси ва "Ўзсаноатэкспорт" акциядорлик жамияти ўртасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларини Покистонга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бундан ташқари, Покистоннинг бир қатор қурилиш компаниялари ва мобил алоқа операторлари ўзбекистонлик шериклар билан тўғридан-тўғри муносабатларни йўлга қўйишга қизиқиш билдиришди.

Ёрлиқ