Эрон ТИВ делегацияси Тошкентга келмоқда
март 12, 2017 15:54 Asia/Tashkent
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Тошкентга келмоқда
13 март куни Тошкент шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон-Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф доирасида Эрон делегацияси Ўзбекистон Ҳукумати ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ҳам қабул қилинади.