Ўзбекистон Президенти 22—23 март кунлари Остонага ташриф буюради
(last modified Mon, 13 Mar 2017 09:01:40 GMT )
март 13, 2017 14:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев
    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22—23 март кунлари Қозоғистон пойтахти Остонага ташриф билан боради. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдураҳмонов маълум қилди, деб ёзади «1news.uz».

Дарё.ўз сайтига кўра,  «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Остонага 22—23 март кунларидаги ташрифи, шунингдек, ундан кейин Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари раҳбарлари ташрифи Марказий Осиё мамлакатлари биз дуч келишга мажбур бўладиган трансмиллий хусусиятдаги масалалар қаршисида бирдамликни намоён қилишини яна бир бора кўрсатиб беришига ишончим комил», — деди Абдураҳмонов мажлисдаги ҳукумат соатида.

Унинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама асосда нигоҳлар умумийлиги, конструктив ёндашув ва анъанавий аҳил қардошлик алоқаларини намоён этиш орқали ҳал қилиб бўлмайдиган бирорта ҳам муаммо йўқ.

Ёрлиқ