Ўзбекистонда наврўз арафасида 3 кун таътил бўлади
Шавкат Мирзиёев «2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида»ги қарорига имзо қўйди
2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
Унга кўра, аҳолига кетма-кет 3 кун давомида дам олиш учун шароит яратиб берилган.
Ўзбекистон бош вазирининг тегишли фармойишига кўра, Молия вазирлиги соҳасидаги ташкилотлар, банклар, жумладан Марказий банк ва барча тижорат банклари ходимлари, шунингдек, солиқ идоралари ходимлари учун 19, 20 ва 26 март кунлари иш куни деб эълон қилинган.
«2017 йил март ойи кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимларини 2017 йил 18, 25 март шанба ҳамда 19, 26 март якшанба кунлари қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат этилсин», дейилган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов фармойишида.