Ўзбекистон ўтган йил ичида
(last modified Tue, 21 Mar 2017 08:03:09 GMT )
март 21, 2017 13:03 Asia/Tashkent

Ўтган йили Ўзбекистонда рўй берган энг муҳим воқеа -ҳодисаларидан бири бу мамлакат президенти Ислом Каримовни ҳаётдан кўз юмгани эди

Республиканинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида вафот этди. Президентда 28 август куни қайд этилган инсульт уни ҳаётдан олиб кетди. 

Дафн маросими 3 сентябрь куни марҳумнинг она шаҳри Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Шу куни Самарқанддаги халқаро аэропорт махсус рухсати бўлмаган самолётлар учун бутунлай ёпилди. 

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.

Миллати — ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиё политехника ва Тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган.

1961 йилдан 1966 йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади.

1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.

1983 йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.

1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра Ислом Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.

2000 йили муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Ислом Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

2007 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

2015 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Ўзбекистонда ўтган йили юз берган энг муҳим воқеалардан бири президентлик сайловларни ўтказиланлиги ва бу сайловларда Шавкат Мирзиёевни  88 фоиздан кўпроқ овозларни касб этиши билан мамлакат президенти этиб тайинлангани эди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

МСК округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 4 декабрь куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини аниқланган. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил қилади.

Шавкат Мирзиёев учун 88,61 фоиз сайловчи ёки 15 906724 фуқаро овоз берди.

 

Ўзбекистонда ўтган йили юз берган бошқа воқеалардан бири  Германия давлатини  Термез шаҳридаги  ўз ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатиш қарорига келганлиги эди.

 Германия давлати 2001 чи йили Афғонистондаги ўз ҳарбий кучларини ҳимоя қилиш  мақсадида Термез шаҳридаги ҳарбий базани ижарга олди.

Ушбу ҳарбий база ўтган 10 йил ичида  Афғонисон шимолига хорижий ҳарбийларни сафрабар этиш ва бу кучларни ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнаб, хизмат келди.

 Германия давлати ўтган йилнинг охиригача  Тошкент давлати томонидан ушбу ҳарбий база учун ижара пулини икки баравар оширланлиги туфайли мазкур ҳарбий базадан чиқишининг асосий сабаби деб эълон қилди.

 Ўзбекистон давлати  2016 чи йил учун ушбу база ижара пулини  70 миллион евро  деб эълон қилди.

 Бу маблағ эса олдинги ижара пулга қараганда икки баравар кўпроқ эди.

 Шундан сўнг Берлин давлати ҳам ушбу базадан ҳабийларини чиқариш қарорига келди.

 

Ўтган йилдаги Ўзбекистон воқеа ҳодисаларидан бири сифатида АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керрини бу мамлакатга уюштирган сафарига ишора қилиш мумкин.  Жон Керри  Марказий Осиё респуликлари бўйлаб сафарида, Самарқанд шаҳрида бўлиб,  Марказий Осиё  мамлакатлари ташқи ишлар вазирлиги билан учрашиб, йиғилиш ўтказди.

 Йиғилиш қатнашчилари  сиёсий ва хавфсизлик ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари борасида келиша олдилар.

 АҚШ ва Марказий Осиё республиклари ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан асосий мақсад ушбу мамлакатларда инсон ҳуқуқини риоя этилиши ва демократик принсипларни янада кучайтиришдан иборат эди.

 Экспертларга кўра,АҚШ давлатини бу мамлакатларда демократия сутунларни кучайтиришга тавсиялар бериши билан бир пайтда  бу соҳада кенг қамровли ўзгаришлар вужудга келиши эҳтимолдан йироқ кўринади. Зеро АҚШ олдингидек демократия  ва инсон ҳуқуқи каби масалаларни иддао қилиб аслида авторитар ҳукуматлар билан ҳамкорликларни кенгайтиришни назарга тутган.

 

Ёрлиқ