Ўзбекистон ва Қозоғистон янги йўл билан туташади
(last modified Sun, 26 Mar 2017 15:21:08 GMT )
март 26, 2017 20:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон
    Ўзбекистон ва Қозоғистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли лойиҳаси, шунингдек, минтақа мамлакатларининг халқаро денгиз коммуникациялари ва салоҳиятли бозорларга муқобил чиқишини таъминлайдиган бошқа қўшма лойиҳаларнинг тез орада амалга ошишидан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Кун.ўз сайтига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларацияда сўз юритилган. 

«Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли узунлиги (Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси орқали ўтувчи йўл билан туташади) 84 км (шундан 11 км асфальт-бетон қопламали, 42 кмга шағал тўшалган, 31 кмлик йўл тупроқ йўл)ни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур йўлни реконструкция қилиш ва уни Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон республикасидаги халқаро автомобиль йўл билан туташтириш борасида катта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Ёрлиқ