Душанбеда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади
(last modified Tue, 28 Mar 2017 14:19:13 GMT )
март 28, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  • Тадбир ташкилотчилари Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат
    Тадбир ташкилотчилари Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат

Тадбир ташкилотчилари Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат палаталаридир

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Душанбе шаҳрида 17-21 апрель кунлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.Кўргазма Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари кўмагида ўтказилади. Тадбир ташкилотчилари Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат палаталаридир. Кўргазма-ярмаркани ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи йиғилиши якунида эришилган келишувларни амалга ошириш, тенглик ва ўзаро манфаат принциплари асосида савдо-иқтисодий ҳамда илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этишдан иборат.