Ўзбекистон ва Грузия ўртасида элчихоналар очилиши мумкин
(last modified Thu, 30 Mar 2017 06:06:13 GMT )
март 30, 2017 11:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Грузия ўртасида элчихоналар очилиши мумкин
    Ўзбекистон ва Грузия ўртасида элчихоналар очилиши мумкин

Ўзбекистон делегацияси Грузияга борди. Элчихоналар очилиши мумкин

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Грузияга ташрифни амалга оширди. Делегация вакиллари Грузия парламенти раиси Ираклий Кобихадзе билан музокаралар ўтказган.

Музокаралар доирасида томонлар икки томонлама муносабатларни, жумладан, минтақада транспорт ва инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича муносабатларни муҳокама этишган.

Улар шунингдек, Ўзбекистон ва Грузия дипломатик ваколатхоналар очилиши имкониятларини кўриб чиқишган. Сафоев Кобахидзени Ўзбекистонга таклиф этган.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Грузия Иқтисодиёт вазири Георгий Гахарий билан учрашув ўтказган.

Томонлар экспорт имкониятларини муҳокама қилишган.

Ўзбекистон ва Грузия вакиллари туризм ва ташқи савдо алоқалари соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишиб, янги лойиҳалар режалари хусусида гаплашишган.

Транспорт соҳаси ва юк транзити масаласида ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон ва Грузия муносабатларида муҳим йўналиш экани қайд этилган. Ўзбекистон томони Грузия транспорт-логистика имкониятларига қизиқиш билдирган.

Ёрлиқ