Тошкент шаҳридаги НАТО офиси ёпилди
апрел 06, 2017 18:34 Asia/Tashkent
НАТО томонидан Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларини йўлга қўйиш учун 2014 йил майида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида очган бюроси ёпилди. Бу ҳақда Кун.ўз хабар бермоқда
Офис раҳбари Розария Пульизи ваколатхонанинг ёпилишида сиёсий сабаб йўқлигини маълум қилган.
«Альянснинг Марказий Осиё минтақасидаги иши муҳимлигича қолади. Аммо энди Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар Брюссель шаҳридан туриб тўғридан-тўғри йўлга қўйилади», — деган у.
Офисдаги техникалар Тошкентдаги маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилотига берилади, Розария Пульизи эса НАТОнинг Грузиядаги бўлимида фаолиятини давом эттиради.
Ёрлиқ