Локомотив билан Иқтиқлол ўйини дуранг билан якунланди
-
Локомотив билан Иқтиқлол
Осиё чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида «Локомотив» ўз майдонида Эроннинг «Истиқлол» клубини қабул қилди. Учрашув давомида олдинда борган мезбонлар ўйин охирида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.
Кун.ўз сайтига кўра, учрашув «темирйўлчилар» жамоасининг ташаббуси билан бошланди ва 14 дақиқада Марат Бикмаев томонидан ҳисоб очилди. Биринчи бўлим тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди.
Иккинчи бўлимда эса эронликлар ташаббусни қўлга олишди. 87 дақиқада «Истиқлол» уюштирган ҳужум гол билан якунланди ва ҳисоб тенглашди.
Шу тариқа, тошкентликлар ғалабадан қуруқ қолди ва жамоа 4 очкоси билан гуруҳдан чиқиш имкониятларини пасайтириб юборди. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви «Истиқлол»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Эндиликда «Истиқлол» 7 очко билан гуруҳ пешқадамига айланган.