«Ўзавтосаноат» Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди
(last modified Thu, 20 Apr 2017 07:19:14 GMT )
апрел 20, 2017 12:19 Asia/Tashkent
  • «Ўзавтосаноат» Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди
    «Ўзавтосаноат» Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди

Компания Тожикистоннинг «Лесинвест» ва «Тожмоторс» компаниялари билан енгил автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузгани билдирилмоқда

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб бериш учун шартномалар имзолади. Бу ҳақда республика Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «1News».

Компания Тожикистоннинг «Лесинвест» ва «Тожмоторс» компаниялари билан енгил автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузгани билдирилмоқда. Шунингдек, «Гаюр» компанияси билан ўзаро англашинув меморандуми имзоланди. 

Ҳужжатлар Душанбеда ўз ишини якунлаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари миллий кўргазмаси доирасида имзоланди. Унда «Ўзавтосаноат» компания корхонлари томонидан ишлаб чиқариладиган 200 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни тақдим этди.

Ёрлиқ