Ўзбекистонга Фаластин ТИВ делегацияси ташриф буюради
апрел 24, 2017 11:16 Asia/Tashkent
24 апрель куни Тошкентга Фаластин Давлати ташқи ишлар вазири биринчи муовини Мазен Шамия бошчилигидаги делегация икки томонлама ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дарё. ўз сайтига кўра, ташриф доирасида Фаластин делегациясининг Олий Мажлисда, Ташқи ишлар вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасида, Савдо-саноат палатасида учрашувлари режалаштирилган.