Ўзбекистонга кириш учун берилаётган визалар сони ортган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i18328-Ўзбекистонга_кириш_учун_берилаётган_визалар_сони_ортган
Ўзбекистондаги компаниялар 40 дан зиёд халқаро кўргазмаларда иштирок этишди
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
май 12, 2017 10:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга кириш учун берилаётган визалар сони ортган

Ўзбекистондаги компаниялар 40 дан зиёд халқаро кўргазмаларда иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати эълон қилган маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь–март ойларида ТИВ консуллик бошқармаси ва мамлакатнинг хориждаги консуллик идоралари томонидан 52 минг 224 нафар чет эл фуқароларига, жумладан 19 минг 197 нафар сайёҳ ва 8 минг 613 нафар ишбилармонга Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини берувчи визалар тақдим этилган, деб ёзади Ўзбектуризм матбуот хизмати.

2016 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилса, жорий йилда берилган визаларнинг умумий сонидаги ўсиш 6 фоизни ташкил этган, сайёҳлик визалари сони эса 13 фоизга ортган.