Ўзбекистонга кириш учун берилаётган визалар сони ортган
май 12, 2017 14:48 Asia/Tashkent
Ўзбекистондаги компаниялар 40 дан зиёд халқаро кўргазмаларда иштирок этишди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати эълон қилган маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь–март ойларида ТИВ консуллик бошқармаси ва мамлакатнинг хориждаги консуллик идоралари томонидан 52 минг 224 нафар чет эл фуқароларига, жумладан 19 минг 197 нафар сайёҳ ва 8 минг 613 нафар ишбилармонга Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини берувчи визалар тақдим этилган, деб ёзади Ўзбектуризм матбуот хизмати.
2016 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилса, жорий йилда берилган визаларнинг умумий сонидаги ўсиш 6 фоизни ташкил этган, сайёҳлик визалари сони эса 13 фоизга ортган.