Шавкат Мирзиёев Эрон президентига табрик мактубини йўллади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Эрон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга табрик йўллади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган табрик мактубида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Эрон президенти ва халқини тарбриклади.
Ўзбекистон президенти ўз табрик мактубида ўтган асрлар давомида , яхши қўшничилик, савдо- иқтисодий соҳадаги алоқалар, муштарак расм- удумлар ва анъаналар икки халқ алоқаларини янада мустаҳкамланишига замин яратган деб таъкидлаган.
Мирзиёев шунингдек "бугунги кунда тарихий тажрибалар ва имкониятларга таяниб Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ўзаро алоқаларни тобора кенгайиши ва дўстликни мустаҳкамланишидан ғоят хурсандман", деб ёзган