Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди
(last modified Sat, 20 May 2017 12:17:34 GMT )
май 20, 2017 17:17 Asia/Tashkent
  • Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди
    Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди

Музокаралар якунида икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида нефть-газ, энергетика, фан-таълим, экология, транспорт-логистика, туризм ва спорт соҳаларидаги алоқаларни изчил ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланди

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди, деб Кун уз сайти. Музокаралар якунида икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида нефть-газ, энергетика, фан-таълим, экология, транспорт-логистика, туризм ва спорт соҳаларидаги алоқаларни изчил ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокаралар ўзаро ҳурмат, ишонч ва ишчанлик руҳида ўтганини, эришилган келишувлар истиқболда Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишини таъкидладилар. Туркманистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳамда буюк шоир Махтумқули таваллуди куни муносабати билан туркман халқини табриклайман. Шоир таваллуди Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланди, унинг номидаги кўча ва ёдгорлик очилди. Биз шу кўчада Ашхобод боғини ташкил қиламиз, бу икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг рамзи бўлиб қолади, деди Шавкат Мирзиёев. Музокарада ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишга солиш, савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ривожлантиришга келишиб олдик. Туркманистон ва Ўзбекистон халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам изчил ҳамкорлик қилинмоқда, деди Гурбангули Бердимуҳамедов. Бугун имзоланган ҳужжатлар ўзаро ҳамкорлигимизнинг кўламини кенгайтириб, унинг ривожига янги суръат бахш этади. 

Туркманобод-Фараб автомобиль ва темир йўл кўприкларининг очилиши самарасида юк ташиш кўрсаткичи 2,5 баробар ортгани қайд этилди. 

Музокараларда ҳар икки мамлакат манфаатлари муштараклиги, кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун қатъий хоҳиш мавжудлиги, давлатлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун улкан салоҳият ва имкониятларга эга экани таъкидланди.