май 23, 2017 09:50 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдда Дональд Трамп билан учрашди
    Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдда Дональд Трамп билан учрашди

Саммит давомида Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди. 

Саммит давомида Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди. Трамп Мирзиёев билан суҳбатда Ўзбекистонда амалга оширилаётган жараёнларни юқори баҳолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди.  

Шавкат Мирзиёев саммит давомида, шунингдек, Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Покистон бош вазири Навоз Шариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу билан учрашди ва улар билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тааллуқли бир қатор масалалар бўйича фикрлар алмашди.

Ёрлиқ