Ўзбекистон ва Белоруссия Бош прокуратуралари террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилишади
(last modified Wed, 24 May 2017 04:29:30 GMT )
май 24, 2017 09:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Белоруссия
    Ўзбекистон ва Белоруссия

Ўзбекистон ва Белоруссия Бош прокуратуралари террорчилик ва наркотикларга қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолашди.

Ўзбекистон ва Белоруссия Бош прокуратуралари фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, ноқонуний қурол муомаласи ҳамда одам савдоси жиноятларига қарши биргаликда курашади.

Sputnik сайтига кўра, Ушбу битим Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф чоғида Беларусь Республикаси Бош прокурори Александ Конюк томонидан имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда."Беларусь делегацияси ташрифи давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасида музокаралар ўтказилди. Жинойи-ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди", — дейилган хабарда.

Ушбу битим доирасида икки давлат Бош прокуратуралари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, хусусан жиноятларнинг уюшган шакллари: террорчилик, коррупция, қурол, наркотик воситалар, психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи, ноқонуний миграция ҳамда одам савдоси каби жиноятларга қарши чораларни ҳамкорликда ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, томонлар ўзаро тажриба ва норматив ҳужжатлар билан алмашиши ҳам режалаштирилган.

 

 

Ёрлиқ