Россия терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида ўзбекистонлик футболчилар дарвозасига 4 та гол урди
(last modified Sun, 28 May 2017 08:30:16 GMT )
май 28, 2017 13:30 Asia/Tashkent
  • Россия терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида ўзбекистонлик футболчилар дарвозасига 4 та гол урди
    Россия терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида ўзбекистонлик футболчилар дарвозасига 4 та гол урди

Россия ва Ўзбекистон ёшлар жамоалари орасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви “жанговор” руҳда ўтди

Кеча шанба куни бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви 4:3 ҳисобда Россия ғалабаси билан якунланди.Бу билан ўзбекистонлик футболчилар 2018 йилги Осиё чемпионатига, россияликлар эса Европа чемпионатига тайёргарлик режасини давом эттирди. Учрашув россияликларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Биринчи бўлимда Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон термаси ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда россияликлар устози захира футболчиларини майдонга туширди.

Шундан кейин мезбонлар ҳам Россия дарвозасига уч бор йўл топди ва ўз дарвозасидан яна 1 та гол ўтказиб юборди. Якуний ҳисоб — 3:4.

Россия термаси дарвозасига киритилган голларнинг иккитаси ўз вақтида Сергей Лушчан қадрига етмаган «Бунёдкор» футболчилари ҳисобига ёзилди: Забиҳулло Ўринбоев ҳамда Сардор Азимов. Яна бир футболчи эса «Насаф» тарбияланувчиси Бобур Абдухолиқов.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон устидан зафар қучган Россия термаси бош мураббийига зарбоф тўн кийдирилди. Беллашувни ўзбекистонлик ҳакам Валентин Коваленко бошқариб борди.