Ўзбекистон ТИВда Хитой ва Малайзия элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i19114-Ўзбекистон_ТИВда_Хитой_ва_Малайзия_элчилари_билан_учрашувлар_бўлиб_ўтди
Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Хитой ва малайзия элчилари қабул қилинди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 31, 2017 09:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ
    Ўзбекистон ТИВ

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Хитой ва малайзия элчилари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан бўли ўтган учрашувда,  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган олий ва бошқа даражадаги Ўзбекистон-Хитой келишувларини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Кеча шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Малайзиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Дато Норъани бинти Абд Ҳамид  қабул қилинди.

Унда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда томонларни қизиқтирган соҳаларда уларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.