Ўзбекистон ТИВда Афғонистон президентининг махсус вакили Шокир Коргар билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда икки мамлакат ўртасида 2017 йил тўлақонли ҳамкорликни янада ривожлантириш режасини амалга ошириш доирасидаги қўшма ишларнинг бориши батафсил муҳокама қилинди
2017 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида 2017 йил тўлақонли ҳамкорликни янада ривожлантириш режасини («Йўл харитаси») амалга ошириш доирасидаги қўшма ишларнинг бориши батафсил муҳокама қилинди. 2017 йилнинг 24 январь куни Кобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Кобул шаҳрига қилган ташриф доирасида қисқа муддат ичида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш имконини берадиган икки томонлама савдо-иқтисодий «Йўл харитаси» битими имзоланган эди.
Бу ҳақда Тошкентдан радиомиз мухбири Муҳаммадкарим қизи Маҳмула хабар беради