Ўзбекистон терма жамоаси аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотиб, 62-ўриндан жой олди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик қилиш учун ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотиб, 62-ўриндан жой олди.
ФИФА рейтингида Бразилия пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия жой олган. Жадвалда 4-10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян бошчилигида Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши саралаш босқичи учрашувига тайёргарлик қилиш учун ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади.