Рустам Азимовни лавозимдан четлаштириш, "сиёсий интиқом" ё ки йўналишнинг ўзгариши
Турли сиёсий нуқтаи назар ва ихтилофлардан кеийн Ўзбекистон бош вазири муовини Рустам Азимов ўз лавозимидан четлаштирилди, аммо айрим ОАВ уни ўзи лавозимини тарк этганини эълон қилишмоқда.
Манбаларнинг хабарларига кўра, бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Рустам Азимов лавозимни тарк этган.
«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланган. Аммо уша куннинг ўзидаёқ Рустам Азимов "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига раҳбар этиб тайинлангани ҳақида Ўзбекистон ОАВ хабар тарқатишди.
Бу компания матбуот-хизмати ушбу хабарни инкор этмади, балки сал кечроқ бу ҳақда батафсил маълумот беришини маълум қилди. Илгарироқ шу вақтгача Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Рустам Азимов ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар қилган эдик. Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекинвест" компаниясига 2005-йил 28-сентябрдан бери Фахриддин Саидаҳмедов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Ўзбекистон президенти томонидан Рустам Азимов фаолиятини танқид этилганининг бир неча кунидан кейин уни ўз лавозимини тарк этгани хусусан ОАВда кўп баҳс мунозаралар ва турли фикрларга сабаб бўлмоқда..
Айрим ОАВ бир неча кун олдин Ўзбекистон президенти томонидан Рустам Азимов фаолиятини кескин танқид қилингани ҳақида хабарлар тарқатишганди. 2016 чи йилнинг декабрида ҳам Ўзбекистоннинг давлат йиғилишида бу мамлакат президенти мамлакат банкларини порахўрликда айблаб, ушбу вазиятни назорат этмагани сабаб Рустам Азимовни ҳам танқид қилиши борасида ОАВда хабарлар пайдо бўлганди.
1998 чи йилдан 2000 йилга қадар ва 2005 чи йилдан 2016 чи йилгача Ўзбекистон молия вазири ва бу мамлакат бош вазири ўринбосари симматларида ишлаб келган Рустам Азимов ҳардоим ОАВ томонидан Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримов ўрнидаги янги сиёсий фигура ҳамда бу мамлакатдаги қудратли шахсиятлардан бири деб эълон этиларди.
Ўзбекистонда сиёсий қудратнинг расмий тизилмасидан ташқари ҳозиргача бу мамлакатдаги сиёсий қудрат аслида уч киши яъни Шавкат Мирзиёев, Рустам Азимов ва Рустам Иноятов қўлида эканлиги борасида ҳардоим сиёсий таҳлилчилар ўз нуқтаи назарини баён этиб келишади.
Шу сабабдан Ўзбекистон президенти томонидан Рустам Азимов фаолиятини танқид қилингани ва ниҳоят уни ўз лавозимини тарк этггани бу мамлакатдаги сиёсий қудрат рақобатларининг бир қисми ҳам бўлиши мумкин. Ўзбекистонда молиявий қонунлар ҳамда валюта бозорини тартибга солишдаги ноаниқликлар ҳам бу мамлакатда валютанинг қора бозорини ривожланишига сабаб бўлмоқда. Айрим таҳлилчиларга кўра ушбу бозор Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоларининг 12 фойизини ташкил этади.
Бунга илова Ўзбекистонда баъзи қудратли ташкилотлар ва муассасалар ҳам бу мамлакатнинг пахта, нефт ва газ маҳсулотларининг экспортидан манфаатдор эканлиги айтилади.
Шу боисдан Ўзбекистон президенти мамлакатда молиявий ислоҳотларни ижро этиш пайида бўлгани ҳам бежиз эмас.
Рустам Азимони ўз лавозимидан кетиши ва ё четлаштирилиши уни лозим ислоҳотларни ижро этишга унча рози бўлмагани ва ё бу ислоҳотларга қизиқмайдиганлигининг далили бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланмоқда.
Ўзбекистонда 2016 чийлда коррупцияда айбланган бир нечта сиёсий шахсиятларни қўлга олинган бўлсада аммо мамлакатда йирик молиявий масалаларни бошқаришда турли хил қарашлар ва ихтилофлар мавжудлиги ҳам назарга ташланмоқда.
Умуман олганда Ўзбекистонда коррупция масаласи ҳамда айрим сиёсий шахсиятлар ва муассасаларни корупциялашгани лозим ислоҳотларни ижро этилиши йўлига жиддий монеалар яратмоқда.