Ҳажга квоталар сони яна тўрт мингтага оширилди
(last modified Tue, 20 Jun 2017 05:13:00 GMT )
июн 20, 2017 10:13 Asia/Tashkent
  • Ҳажга квоталар сони яна тўрт мингтага оширилди
    Ҳажга квоталар сони яна тўрт мингтага оширилди

Икки ой муддатда Мусулмонлар идораси сайтида ҳаж ва умра сафарига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими шакллантирилади.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Келаси 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун кичик ҳаж зиёрати (умра) квотаси йилига 6 мингдан 10 мингга оширилади, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида эълон қилинди.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда «Ҳаж» ва "Умра" тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилишини ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминласинлар", — дейилган ҳужжатда.Шунингдек, ҳаж ва умра сафарини ташкил этишда қатор янгилик ва имтиёзлар кўзда тутилган. Жумладан, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясига зиёратчилар учун авиачипталар нархини камайтириш вазифаси топширилди. Зиёратга бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши белгиланди. Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига жойлардаги ҳукумат органлари билан биргаликда ҳаж ва умра сафарларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилиши ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш топширилди.

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши таъкидланган.Икки ой муддатда Мусулмонлар идораси сайтида ҳаж ва умра сафарига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими шакллантирилади. Тошкент, Нукус ва Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказларида фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга оширилади.

Ёрлиқ