Рио-2016 Олимпиадасида ўзбекистонли Дзюдочи Ришод Собиров бронза медали соҳиби бўлди
(last modified Mon, 08 Aug 2016 12:11:03 GMT )
август 08, 2016 17:11 Asia/Tashkent
  •     Рио-2016 Олимпиадасида ўзбекистонли Дзюдочи Ришод Собиров бронза медали соҳиби бўлди

Рио-2016 Олимпиадасида ўзбекистонли Дзюдочи Ришод Собиров бронза медали соҳиби бўлди

   Рио-2016 Олимпиадасида ўзбекистонли дзюдочи Ришод Собиров бронза медали соҳиби бўлди. Олимпиаданинг дзюдо спорт тури бўйича 66 кг гача вазн тоифасида Ришод Собиров бронза медаль учун баҳсда словакиялик Адриан Гомбочдан қўли баланд келди. Собиров рақибига аввал вазари усулини қўллаб 10 очко қўлга киритди, сўнгра иппон усули билан баҳсни муддатидан аввал якунлади. Шу тариқа ўзбекистонлик номдор спортчи ўз фаолиятида Олимпиадаларнинг 3-бронза медалини қўлга киритди. У Пекин ва Лондон Олимпиадаларида ҳам бронза медаллар соҳиби бўлганди. Ришод Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи бронза медалини келтирди. Аввалроқ яна бир ўзбекистонли дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев ҳам 60 кг гача вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди. 66 кг гача вазн тоифасида олтин медални италиялик Фабио Басиле Жанубий кореялик Ан Баулга қарши кечган учрашувда қўлга киритди. Басиле рақибини иппон усули билан мағлуб этди.