Туркиянинг йирик банки бир ой ичида Ўзбекистонда ўз филиалини очади
20 июнь куни Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди
Кун.ўз сайтига кўра, қурултой давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этди. Мулоқот чоғида тадбир қатнашчилари тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд муаммолар юзасидан саволлар беришди. Таъкидлаш жоизки, ушбу йиғилишда кўплаб муаммоли масалаларга ижобий ечим топилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири яқин бир ой ичида Туркиянинг “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширишини маълум қилди.
“Яқин бир ой ичида Туркиянинг энг йирик банкларидан бири – “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширади. Туркия ҳукумати мамлакатимизда молиявий-ҳуқуқий кичик бизнес бўйича 500 миллион доллар миқдорида ўз линиясини очади”, - дея қайд этди Абдулла Арипов.