Ўзбекистон ва Қозоғистон туризм соҳасида ҳамкорлик қилади
(last modified Wed, 28 Jun 2017 11:48:34 GMT )
июн 28, 2017 16:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон туризм соҳасида ҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон ва Қозоғистон туризм соҳасида ҳамкорлик қилади

Юлия Якупбаеванинг Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси раиси Набижон Қосимов билан учрашуви якуни бўйича ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлари ассоциацияси ва “Отамакон” (Қозоғистон) миллий тадбиркорлар палатаси туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Ҳужжат “Отамакон” миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раиси Юлия Якупбаеванинг Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси раиси Набижон Қосимов билан учрашуви якуни бўйича имзоланди.

Томонлар қўшма туртўпламлар ва икки давлатнинг диққатга сазовор жойларини илгари суриш имконияти, туризм соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари, трансчегаравий, тиббий туризмни ривожлантиришни муҳокама этишди.

Ёрлиқ