Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади
(last modified Tue, 04 Jul 2017 11:50:36 GMT )
июл 04, 2017 16:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади
    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади

Йил охирига қадар Ашхободдан Тошкентга рейслар йўлга қўйилади

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Туркманистон» авиакомпанияси вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда МАК матбуот хизматига таяниб Дарё уз сайти хабар бермоқда.

Учрашув икки авиакомпания ўртасида жорий йил 20 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи даомида имзоланган ҳамкорлик тўрисидаги меморандум бажарилиши доирасида ташкил этилди. Музокаралар давомида Туркманистон авиаташувчиси томонидан Ашхобод—Тошкент—Ашхабод йўналишида парвозларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Томонлар Тошкент халқаро аэропортида Туркманистон авиакомпанияси ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва борт таомлари билан таъминлашга қаратилган шартномани имзолади. 

Шунингдек, ташиш ҳужжатлари ўзаро тан олиниши ва авиакомпанияларга шериклари рейсларига авиачипта расмийлаштиришга имкон берувчи Интерлайн тижорий келишуви лойиҳаси кўриб чиқилди. Туркманистон авиакомпанияси Ашхобод—Тошкент—Ашхабод йўналишида авиарейсларни амалга оширишни 2017 йил охиригача йўлга қўйиш ниятида.