Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди
(last modified Thu, 06 Jul 2017 13:21:18 GMT )
июл 06, 2017 18:21 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди
    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Президентлар суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган ва кун тартибидаги долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашишган

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берган.

Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев қўшни давлат президентини туғилган куни билан табриклаган, унга соғлик, фаровонлик ва олий давлат лавозимида муваффақиятлар тилаган.

Шунингдек, Президентлар суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган ва кун тартибидаги долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашишган. Шунингдек, бўлажак учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилган.