ХВЖ: Ўзбекистоннинг валюта ислоҳотларини ўтказишга захиралари етарли
ХВЖ қўшимча техник ёрдам беришга ва расмий давлат органлари томонидан тайёрланган ислоҳотлар режасини қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтисодий сиёсат масалаларида ттавсиялар тақдим этишга тайёр
2017 йил 17-24 июль кунлари Халқаро Валюта Жамғармасининг Альберт Егер раҳбарлигидаги миссияси Тошкентда бўлди. Миссия иқтисодий вазиятни ривожлантириш ва расмий давлат органлари ишлаб чиққан ислоҳотлар режаларини муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюрди. Миссия ўз сафарини якунлаши муносабати билан баёнот берди.
«Миссия расмий давлат идораларининг Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» доирасида иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича комплекс режаларини маъқуллайди. Ушбу режаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш иқтисодиётда сифатли иш ўринлари барпо этиш ва барқарор ўсишни таъминлайди.
Миссия расмий идораларнинг биринчи галда валюта тизимини ислоҳ қилиш борасидаги режаларини катта мамнуният билан қаршилади.
Валюта курсларининг бир хиллаштирилиши ва валюта захираларини бозор қоидалари асосида тақсимлаш учун шарт-шароитлар барпо этиш Ўзбекистон Марказий банкига барқарорлик ҳамда инфляцияни самарали бошқариш имконини берувчи пул-кредит сиёсатига ўтишда қўл келади. Бу ислоҳот ташқи рақобатбардошликнинг ошиши, бевосита хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ички захираларни тақсимлашни такомиллаштириш орқали янги иш ўринлари барпо этиш ва иқтисодий ўсишга олиб келади. Ўзбекистоннинг сезиларли валюта захиралари бу ислоҳотни ишонч билан ўтказиш имконини тақдим этади.
Валюта тизимини ислоҳ қилиш давлат корхоналари ва давлат назоратидаги банкларни қайта ташкил қилиш, халқаро савдо ва бевосита хорижий сармояларни жалб этишга имкон бермаётган омилларни йўқотиш, иш ўринлари ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган компаниялар, айниқса кичик ва ўрта корхоналарнинг амалий тарқатиш қийматларини асоссиз равишда ошиб кетишига сабаб бўлаётган қонунлар, қарорлар ва бошқа жараёнларни тартибга солиш зарур.
ХВЖ қўшимча техник ёрдам беришга ва расмий давлат органлари томонидан тайёрланган ислоҳотлар режасини қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтисодий сиёсат масалаларида ттавсиялар тақдим этишга тайёр.
Ислоҳотларни пул массаси ва кредитнинг тез суръатларда ўсиши туфайли вужудга келувчи инфляция босими шароитида ўтказишга тўғри келад. Шу муносабат билан миссия Ўзбекистон Марказий банкининг пул-кредит сиёсатига қатъий тус бериб, қайта молиялаш ставксини 9 фоиздан 14 фоизга оширганини қўллаб-қувватлайди. Гарчи банк тизимида етарли миқдорда буфер захиралари бўлса-да, ликвидлик ва кредитлар ликвидлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий мураккабликлар хавотирларга сабаб бўлмоқда. Шу сабабли расмий идоралар давлат томонидан назорат қилинадиган банкларни қайта сармоялашга доир эҳтиёт чораларини кўришди. Ликвидлик меъёрларини ошириб, ЎзМБнинг ликвидлик ва банклар муаммоларини ҳал этиш борасида қўллайдиган қоидаларни қайта кўриб чиқиб, мослаштиришди.
2017 йил бошидан буён эҳтиёткорлик билан солиқ-бюджет сиёсати олиб борилмоқда. Давлат бюджетининг профицити жорий прогнозларга кўра, ЯИМниг 0,2 фоизини ташкил этади. Шунга кўра, янги валюта курси тартиби ва пул-кредит сиёсати мувофиқлигини таъминлаш мақсадида 2018 йилги солиқ-бюджет сиёсатининг қатъийлиги сақлаб қолиниши керак.
Миссия расмий идораларнинг иқтисодий статистика маълумотлари сифати ва шаффофлигини ошириш бўйича қадамларини ижобий баҳолади. Расмий идораларнинг 2018 йилдан инфляция суръатларини баҳолашда янги Истеъмол нархлари индекси (ИНИ, инфляция кўрсаткичи; Consumer Price Index, CPI)ни қўллаш ушбу муҳим статистика маълумоти сифатини ошириши керак. Миссия, шунингдек, Ўзбекистон расмий идораларининг ХВЖнинг кенгайтирилган маълумотларни тарқатиш умумий тизими қўшилиш истагини ҳам олқишлайди.
ХВЖ Келишувларининг IV моддаси доирасидаги навбатдаги маслаҳатлашувларни 2017 йил кузида ўтказиш борасида дастлабки келишувга эришилди. Миссия расмий идораларга илиқ қабул ва амалий муҳокамалар учун миннатдорлик билдиради».