Ислом Каримовнинг тўнғич қизига нисбатан очилган жиноий иш тафсилотлари ошкор қилинди
(last modified Sat, 29 Jul 2017 06:18:46 GMT )
июл 29, 2017 11:18 Asia/Tashkent

Яқинда 28 июль куни Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу мамлакат бош прокуратураси маълумотларига таяниб, Гулнора Каримовага нисбаттан қўзғатилган иккита жиноий иш тўғрисида хабар тарқатдилар.

Айрим  хабарларга кўра, айни пайтда Ўзбекистоннинг собиқ президентининг тўнғич қизи  Гулнора Каримова  қўлга олинган.

Спутник ахборот агентлиги ҳам ушбу хабарни эълон этиш билан, Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айблов эълон қилинган деб маълум қилди.

Бош прокуратура Гулнора Каримова устидан очилган жиноят ишлари бўйича хабар берди.

Ўбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов вафотидан қарйиб бир йил ўтгач унинг тўнғич қизига нисбатан эълон этилган янги жиноий ишлар Каримов оиласига бўлган  бу мамлакат фуқароларининг барча қарамлиги ва умид қилишганлигининг якуни бўлиши мумкин деб хулоса чиқаришади таҳлилчилар.

Ҳаққатан ҳам санъат- ҳунар, олий маълумотлари ҳамда сиёсий ва иқтисодий фаолиятлари сабаб Гулнора Каримованинг обру эътибори қай даражада ошиб борган бўлса ҳатто ундан ҳам суръатли равишда обру эътибори ва карьераси тушиб қолгани барчага маълум бўлмоқда.

Айрим оммавий ахборот воситалари ва сиёсий таҳлилчилар Гулнора Каримова отасининг вафотидан олдин ва Ислом Каримов қудрати авжида  ҳам ўз отасининг ўринбосари ва ё унинг ўрнида Ўзбекистоннинг келгуси раҳбари бўлиши мумкинлигини тахмин қилишарди.

Аммо Гулнора Каримова коррупция ва пул ювишга айбдор деб топилганидан кейин Ислом Каримов хонадонининг энг нафратланарли шахсиятига айланиб қолди.

 Гулнора Каримова ўз отаси ҳукумати пайтида Ўзбекистон давлатининг турли лавозимларида ҳам ишлади. Бу симматларда фаолият юритиши уни  Марказий Осиёдаги бошқа республикалар раҳбарларининг фарзандларидан фарқ қилишини кўрсатиб берди.

Бу эса шу ҳолдадирки, Тошкент давлат универсиетти ва Гарвард университетини тамомлаган ҳамда сиёсий илмлар доктори бўлган Гулнора Каримованинг шу даражада коррупцияга қўли борлиги ва пул ювиш билан машғул бўлганини ҳатто ҳеч ким тасаввур қилолмасди.

Гулнора Каримованинг  ўз карьерасини кучайтириш ва обру- эътибори ва рейтингини янада оширишда бўлган қизиқиш уни ҳатто поп музикага юз келтириши ва санъатнинг ушбу соҳасида кучи -истеъдодини синаб кўришига ҳам сабаб бўлди.

Айрим таҳлилчиларга кўра,  Ислом Каримов тўнғич қизини айни шу хислат- характери  яъни рейтинг ва обру эътиборини ошириша ҳаддан зиёд кўнгил қўйгани  нафақат отасининг норозилиги балки Ўзбекистонда нафратланарли шахсиятга айланишининг асли сабаби ҳисобланади.

Айрим экспертларнинг фикрича Гулнора Каримованинг таҳдид ва зўравонлик билан давлат ташкилотларидан пул олиши унинг обру -эътиборини юқотиши ва нафратланарли бир сиёсий шахсиятга айланишига олиб келган.

 Ниҳоят 2013 чи йилда  унинг ноқонуний савдо- тижорати ва айрим махфий фаолиятларини ошкор этилганидан кейин Ислом Каримов  уни  уй қамоғига олинишига дастур берди.

Ушбу муаммолар ва хавотирланарли вазият эса Ислом Каримов вафотидан бир ой ўтгач Гулнора Каримовани номаълум тарзда ўлгани тўғрисидаги миш- мишлар ва хабарларга боис  бўлди. Аммо ушбу хабарлар зудлик билан рад этилди  ва айрим ахборот воситалари уни Ўзбекистондан қочиб кетганлиги ҳақида ҳам маълумот бердилар.

Аммо ҳозирда бундай миш -мишларнинг барчаси ассосисиз бўлиб чиқди.

Хабарларда айтилишича, 2013 йил 24 октябрда "Terra Group" МЧЖ, "Prime Media" МЧЖ, "Gamma Promotion" МЧЖ фаолиятида солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят ишини тергов қилиш давомида Каримова Гулнора Исламовна, 1972 йил 8 июлда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Сиёсий тадқиқотлар маркази директори лавозимида ишлаган, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 77"а"-уйда рўйхатда турган, 2001-2012 йилларда Н.Содиков, 2013 йилнинг январь ойидан октябрь ойига қадар Р.Мадумаров раҳбарлик қилган уюшган гуруҳнинг жиноий фаолиятига бевосита кўмаклашиб келганлиги аниқланган.

Жумладан, Г.Каримованинг назорати остида ва кўмагида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 2001-2013 йилларда қуйидаги бир қатор жиноятларни содир этишган, хусусан:

— фуқаролар ва тадбиркорларнинг 54,1 млрд. сўмлик пул маблағлари, акциялари, улушлари ва мулкий объектларини товламачилик йўли билан эгаллаш (Г.Гаибназаровнинг "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ ва "Ангрен-цемент" МЧЖдаги 4,1 млрд. сўмлик акциялари, 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, 17,3 млрд. сўмлик 2 та квартираси, 4 уй-жойи (ҳовли) ва 8 та автомашинаси, Ш.Ахмедовнинг "KOLORPAK" ва "NASHRIYOT UYI TASVIR" МЧЖдаги 1,9 млрд. сўмлик улуши ва бошқалар);

— турли корхоналардаги давлатга тегишли акциялар ва улушларни сотиб олиш, мулкий объектларни хусусийлаштириш ва маҳсулотларни паст нархларда сотишда 344,6 млрд. сўмлик давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ("Ўздунробита" ҚКдаги 131,9 млрд. сўмлик (49%), "Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan LTD" МЧЖ шаклидаги ҚКдаги 14,6 млрд. сўмлик (67,1%), "Rubicon Wireless Communication" МЧЖ шаклидаги ҚКдаги 9,6 млрд. сўмлик (30%) давлат улуши, 20,4 млрд. сўмлик 50 та кўчмас мулк объектлари ва бошқалар);

— даромадларни (1 трлн. 570,3 млрд. сўм), кўрсатилган хизматлар, ишлар ва сотилган маҳсулотлардан тушумларни (253,9 млрд. сўм) камайтириб кўрсатиш, имтиёзларни ноқонуний қўллаш (266,2 млрд. сўм), текинга хизмат кўрсатиш, ортиқча асосий воситалар шаклида солиққа тортиш базасини камайтириш ва бошқа йўллар билан (994,3 млн. сўм) уюшган жиноий гуруҳ назоратидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва оффшор компаниялар фаолиятида 2 трлн. 91,4 млрд. сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаш;

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, Г.Каримовага нисбатан уюшган жиноий гуруҳга қўйидаги жиноятларни содир этишга кўмаклашиш ҳолатлари бўйича алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда:

— давлат органлари ваколатларини асоссиз ўзлаштирган ҳолда, радиочастота ресурслари ва ер участкаларини ноқонуний реализация қилишда фирибгарлик (595 млн. АҚШ долл. ёки 866,7 млрд. сўм), хизматларга ҳақ тўлашда мобиль алоқа операторлари абонентларидан қўшимча тўловларни асоссиз ундириш (390 млрд. сўм) йўли билан ўзганинг 1 трлн. 256,7 млрд. сўмлик мол-мулкини эгаллаш;

— турли шахсларнинг манфаатларини "илгари суриш" учун уюшган жиноий гуруҳнинг оффшор компаниялари ҳисоб рақамига "бўнаклар" олиш (869,3 млн. АҚШ долл. ва 29 млн. евро), радиочастота ва ер участкаларини ноқонуний сотиш (520 млн. АҚШ долл.), улушларни сотиш ва дивидендларни тўлаш ниқоби остида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни чет элга олиб чиқиб кетиш (439,6 млн. АҚШ долл.), нақд пул маблағларини ноқонуний олиб чиқиб кетиш (98 млн. АҚШ долл.), нақд пул тушумларини инкассация қилмаслик (11,2 млн. АҚШ долл.), экспорт қилинган товарлар ва хизматлар тушумидан мажбурий 50% лик сотувни амалга оширмаслик (4,6 млн. АҚШ долл.), товарларни сунъий оширилган нархларда импорт қилиш (129,7 минг АҚШ долл. ва 45,8 минг евро) йўли билан 1 млрд. 942,8 млн. АҚШ долл. ва 29,1 млн. евро миқдоридаги хорижий валютани яшириш;

Г.Каримовага айблов иш бўйича тўпланган далиллар, шу жумладан, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 14 та фирма ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари асосида эълон қилинган.

 

Ёрлиқ