Ўзбекистонда "Жабхат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси тарафдори 6 йилга қамалди
(last modified Wed, 09 Aug 2017 07:53:36 GMT )
август 09, 2017 12:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

ТОШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судида 27 ёшли Аброридин Низомовни "Жабхат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси сафига қўшилмоқчи бўлганлиги учун судланди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар қилди.

Аброридин, Аҳкомиддин ва Иброҳим Низомовлар диний экстремистик уюшмаси ёлланувчиларнинг таъсирига тушиб қолганлиги аниқланди.

Ака-укалар нафақат ўзлари Сурияда террорчилик уюшмаси сафига қўшилмоқчи бўлишди, балки бутун оила аъзоларини ҳам олиб кетмоқчи бўлдилар. Бу 2014 йилда Аҳкомиддин меҳнат қилиш учун Владивосток шаҳрига бориши билан бошланади. У бу ерда "жиҳодчилик" диний гуруҳи тарафдорлари таъсирига тушиб қолади. Уларнинг раҳбарлигида Аҳкомиддин диний-экстремистик йўналишда таълим олади. Сўнг "Ал-Азҳар" университетида таълим олиш учун Мисрга боради. 2015 йилда эса Сурияга кетади.

"Жабҳат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси сафига қўшилгандан сўнг Аҳкомиддин укалари Иброхим, Аброридин ва бутун оила аъзоларини Сурияга бориш ва жангариларга қўшилишга чақиради.

Ўша вақтда Қозон шаҳрида ишлаб юрган Иброҳим зудлик билан акасининг таклифига жавоб беради. У Озарбайжон орқали Туркияга ўтиб кетади. У ердан Сурияга ўтиш ва "Жабҳат ан-Нусра"га қўшилишни кўзлайди.

Суд томонидан оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан суд ҳукмини чиқаришда инсонпарварлик принципи қўлланилиб, Аброридиннинг онаси, рафиқаси ва акасининг рафиқаси шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ёрлиқ