Маданият вазирлиги раҳбарияти ўзгарди
Бахтиёр Сайфуллаев 2012 йилдан буён Маннон Уйғур номли Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори лавозимида ишлаб келган эди
Маданият вазири этиб Бахтиёр Сайфуллаев унинг биринчи ўринбосари этиб Озодбек Назарбеков тайинланди.
ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири этиб Бахтиёр Сайфуллаев тайинланди. Собиқ вазир Муратов Махмуд Мўминович ушбу йилнинг феврал ойида раҳбарликка тайинланган эди.
Бахтиёр Сайфуллаев 2012 йилдан буён Маннон Уйғур номли Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори лавозимида ишлаб келган эди. Ундан олдин эса, 2005 йилдан буён маданият ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 8 августда эълон қилинган қарорига мувофиқ маданият вазир бир вақтнинг ўзида Давлат консерваторияси ректори вазифасини ҳам бажаради.
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавзимига хонанда Озодбек Назарбеков тайинланди. Озодбек Назарбеков бундан бир неча кун олдин “Ёшлар телеканали” директори лавозимидан, ўз хоҳишига кўра, озод қилинган эди.