Ўзбекистонда маҳбусларга видеоучрашувларга рухсат берилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i21972-Ўзбекистонда_маҳбусларга_видеоучрашувларга_рухсат_берилади
Жазони ижро этиш Бош бошқармаси, унинг бўлинма ва муассасалари ўртасида ҳимояланган каналлар орқали видеоконференция тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда
(last modified 2026-04-06T03:19:08+00:00 )
август 12, 2017 07:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда маҳбусларга видеоучрашувларга
    Ўзбекистонда маҳбусларга видеоучрашувларга

Жазони ижро этиш Бош бошқармаси, унинг бўлинма ва муассасалари ўртасида ҳимояланган каналлар орқали видеоконференция тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Ўзбекистонда яқин орада маҳбуслар яқинлари билан видеоучрашувлар орқали мулоқот қилиш ҳуқуқига эга бўладилар, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш муассасалари соҳасидаги ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатдаги энг асосий йўналишлардан бири – замонавий технологияларни жорий этиш. Хусусан, жазони ижро этиш Бош бошқармаси, унинг бўлинма ва муассасалари ўртасида ҳимояланган каналлар орқали видеоконференция тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Қарорда ушбу тизим ёрдамида маҳбусларнинг яқинлари ва қариндошлари билан масофавий видеоучрашувлар ўтказиш имкониятини таъминлаш белгиланган.

Қамоқхоналарда ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолияти ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи давлат унитар корхоналарини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, янги ташкил этилган давлат корхоналари ва тизимнинг бошқа муассасалари фаолиятидан олинадиган даромад ҳисобига молиялаштириладиган жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Марказлашган фонди ташкил қилинади.