Мирзиёев ҳукумат таркибида янги тайинловларни амалга оширди
(last modified Tue, 15 Aug 2017 04:50:53 GMT )
август 15, 2017 09:50 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ҳукумат таркибида янги тайинловларни амалга оширди
    Мирзиёев ҳукумат таркибида янги тайинловларни амалга оширди

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий банк раиси ўринбосари лавозимига Ботир Захидовни тайинлагани ҳақида маълумот берган эдик

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ҳукумат таркибида янги тайинловларни амалга оширди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти расмий сайтида ахборот берилди.

Хабарга кўра, Шухрат Яхяевич Исмаилов Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3203-сон қарорига мувофиқ Шухрат Яхяевич Исмаилов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди", — дейилади хабарда.

Мубин Мухитдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Мирзаев шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Президент фармонига кўра, Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.