Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазирини қабул қилди
(last modified Thu, 17 Aug 2017 11:03:19 GMT )
август 17, 2017 16:03 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев
    Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузаковни қабул қилди. Бу ҳақда Uzbekistan24.uz хабар берган.

Кун.ўз сайтига кўра, давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, мамлакатлар ўртасида турли даражадаги алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан таъкидлади.

Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

Сакен Жасузаков Ўзбекистонда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди

Ёрлиқ