Комилов Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22390
21 август куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон илм-фан ва маданият вакиллари билан учрашди.
(last modified 2018-08-22T17:51:48+00:00 )
август 21, 2017 14:43 Asia/Tashkent
  • Комилов Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари
    Комилов Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари

21 август куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон илм-фан ва маданият вакиллари билан учрашди.

кун.ўз сайтига кўра, суҳбатда Ж.Неру номидаги университет, Ислом миллий университети, “Unity Foundation Delhi” ижтимоий-маданий ташкилоти, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Маданий алоқалар бўйича ҳинд кенгаши етакчи олимлари, Бобур номидаги халқаро жамғарма фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувда маданий-гуманитар муносабатлар, Ўзбекистон ва Ҳиндистон фан ва таълим муассасалари ўртасида бевосита алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалари юзасидан фикр алмашилди.