"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси раҳбари ўзгарди
"Ўзавтосаноат" раҳбарлиги ва бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилган Улуғбек Розуқулов авиакомпания бош директорлигига тайинланган
"Ўзавтосаноат" раҳбарлиги ва бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилган Улуғбек Розуқулов авиакомпания бош директорлигига тайинланган
TOШКЕНТ, 24 август — Sputnik. 2002 йил июндан буён "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори сифатида фаолият кўрсатиб келган Валерий Тян лавозимини тарк этди. Бу ҳақда UzNews.uz хабар берди.
Хабарда айтилишича, "Ўзавтосаноат" раҳбарлиги ва бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилган Улуғбек Розуқулов авиакомпания бош директорлигига тайинланган.
Валерий Тян Ўзбекистонда хизмат кўрсатган транспорт ходими ҳисобланади. У "Меҳнат Шуҳрати", "Дўстлик", "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган. 2010 ва 2015 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.