Ўзбекистон терма жамоаси Бунёдкор стадионида Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22544-Ўзбекистон_терма_жамоаси_Бунёдкор_стадионида_Қирғизистонни_йирик_ҳисобда_мағлуб_этди
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Қирғизистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган назорат учрашувида Ўзбекистон жамоасига мағлуб бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
(last modified 2018-08-22T17:51:50+00:00 )
август 26, 2017 10:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон терма жамоаси
    Ўзбекистон терма жамоаси

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Қирғизистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган назорат учрашувида Ўзбекистон жамоасига мағлуб бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якунланди.

Илгарироқ учрашув ёпиқ тарзда ва мухлисларсиз ўтказилиши эълон қилинганди.

Қирғизистон футбол федерациясининг маълум қилишича, учрашувда терма жамоада ўйин тажрибасига эга бўлмаган футболчилар иштирок этишган. Ўйинга шунингдек, хориж клубларида тўп сурувчи футболчилар чақирилмаган.

Ўзбекистон терма жамоаси FIFAнинг июль ойидаги рейтингида 64-, Қирғизистон эса 128-ўрнида жойлашган.