Ҳасанбой Дўсматов илк жангини ғалаба билан якунлаб, чорак финалга йўл олди
август 28, 2017 10:24 Asia/Tashkent
49 кг.гача бўлган вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичида энг таниқли ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов коста рикалик Робинсон Родригесга қарши жанг ўтказди. Ҳасанбой ҳакамларнинг 30:26, 30:26, 30:26, 30:25, 30:27 очколарига эга бўлиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.
Бугун илгарироқ ўтказилган жангларда 56 кг вазнда Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга енгилган эди. 64 кг вазнда Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресни, 91 кг.гача бўлган вазнда Санжар Турсунов Яра Пералтани енгиб чорак финалга йўлланма олганидан хабарингиз бор.
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи куни ўтиб бормоқда.
Ёрлиқ