ЖЧ–2018 саралаши: Хитой – Ўзбекистон учрашуви превьюси
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22777-ЖЧ_2018_саралаши_Хитой_Ўзбекистон_учрашуви_превьюси
31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-турида Хитой терма жамоаси билан сафарда баҳс олиб боради
(last modified 2026-02-22T08:51:43+00:00 )
август 31, 2017 10:55 Asia/Tashkent
  • ЖЧ–2018 саралаши: Хитой – Ўзбекистон учрашуви превьюси
    ЖЧ–2018 саралаши: Хитой – Ўзбекистон учрашуви превьюси

31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-турида Хитой терма жамоаси билан сафарда баҳс олиб боради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 31 август куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-турида Хитой терма жамоаси билан сафарда баҳс олиб боради. ЎФФ матбуот хизмати жамоалар ўртасидаги ўзаро баҳслар ва йўқотишлар ҳақида тўхталиб ўтади. 

Хитой – Ўзбекистон учрашуви бугун, 31 август куни Ухань шаҳридаги Wuhan Sports Center стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. “Спорт ТВ” телеканали ушбу ўйинни жонли эфирда узатишни режалаштирган.

Жамоалар шу кунгача 11 марта ўзаро тўқнаш келган. 6 учрашувда Ўзбекистон, 4 ўйинда Хитой ғалаба қозонган бўлса,  1 қарама-қаршиликда ғолиб номи аниқланмаган. ЖЧ–2018 саралаш босқичи биринчи даврасида Самвел Бабаян шогирдлари Хитойни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.