Ўзбекистонда 16 минг нафар экстремистлар хавфсизликка доир рўйхатдан чиқариб юборилди
(last modified Sat, 02 Sep 2017 12:16:53 GMT )
сентябр 02, 2017 17:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 16 минг нафар экстремистлар хавфсизликка доир рўйхатдан чиқариб юборилди
    Ўзбекистонда 16 минг нафар экстремистлар хавфсизликка доир рўйхатдан чиқариб юборилди

Шавкат Мирзиёев диний уламолардан мазкур экстремистларнинг террорчилар билан яна қўшилиб кетмасликларини олдини олиш мақсадида, уларга таълим беришларини ва улар билан яқин алоқада бўлишларини таъкидлади

Ўзбекистон давлати айрим кўрилган чора-тардбирлардан сўнг, 16 минг нафар экстремистларни хавфсизликка доир рўйхатдан чиқариб юборилганини маълум қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кеча жума куни Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан расмийлар ва диний уламолар билан билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Хавфсизлик идораларининг рўйхатида турган жами 17 минг нафар экстремистларнинг 16 минг нафари давлат муассасалари ва идоралари томонидан улар билан олиб борилган суҳбатлардан сўнг ушбу рўйхатдан чиқариб юборилди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев диний уламолардан мазкур экстремистларнинг террорчилар билан яна қўшилиб кетмасликларини олдини олиш мақсадида, уларга таълим беришларини ва улар билан яқин алоқада бўлишларини таъкидлади.