Ўзбекистон Тошкентда Кореяни жаҳон чемпионатига кузатди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22902-Ўзбекистон_Тошкентда_Кореяни_жаҳон_чемпионатига_кузатди
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги – 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни енга олмади.
(last modified 2018-08-22T13:21:59+00:00 )
сентябр 06, 2017 06:07 Asia/Tashkent
  • жаҳон чемпионатига кузатди
    жаҳон чемпионатига кузатди

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги – 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни енга олмади.

Кун.ўз сайтига кўра, учрашувда ҳисоб очилмади. Бу дуранг эса жанубий кореяликларга жаҳон чемпионати учун тўғридан-тўғри йўлланмани тақдим этди.

Параллел кечган учрашувда Эрон Сурия билан дуранг ўйнади - 2:2.

Натижада гуруҳда Жанубий Корея очколари сонини 15тага етказиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Бу дуранглардан кейин Сурия ва Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 13тадан. Аммо тўплар нисбатига кўра Сурия учинчи ўринда ва бу жамоа плей-офф босқичида қатнашади.